Ўзбекистонда маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Унга кўра, ҳукумат қарори билан “Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомда нималар назарда тутилган?
Низом маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шаклларини белгилайди ҳамда қуйидагиларни назарда тутади:
Шартнома тузиш лозим
Келтирилишича, маърифий фаолият билан юридик шахс ташкил этиб ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб шуғулланиш мумкин. Маърифий фаолият билан ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномага мувофиқ пулли асосда шуғулланилади.
14 ёшдан кичик шахсларнинг маърифий фаолият тадбирларида тингловчи сифатида иштирок этишларига уларнинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.
#Янгиликлар