Мақолалар 06/03/2025 Талабалар учун ўқиш даври иш стажига қўшиладими?

   Кўпчилик талабаларни қизиқтирадиган саволлардан бири – ўқиш даври иш стажига қўшиладими? Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунининг 37-моддаси “э” бандига асосан, кундузги таълим шаклида таҳсил олганлар учун айрим таълим босқичлари меҳнат стажига қўшилади.

Қайси ўқиш даврлари иш стажига киради?

Қуйидаги таълим турлари пенсия ҳисоб-китобида меҳнат фаолияти сифатида ҳисобланади:

  • Олий таълим муассасаларида таҳсил олиш;
  • Магистратура ва клиник ординатура;
  • Стажёр-тадқиқотчи изланувчилар институти;
  • Катта илмий ходим-изланувчилар институти;
  • Таянч докторантура;
  • Докторантура;
  • Чет элда таҳсил олинган даврлар.

Кимлар учун ўқиш даври стажга қўшилади?

   Фақат кундузги таълим шаклида ўқиган талабалар пенсияга чиқиш вақтида ушбу йилларни иш стажи сифатида қўшиб ҳисоблаш имкониятига эга.

Нима учун бу муҳим?

    Ўқиш даврининг иш стажига қўшилиши пенсия ёшига етганда кўпроқ иш стажига эга бўлиш ва пенсия миқдорини ошириш имкониятини беради.

Манба: Lex.uz

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг